Россия ҳудудларида қаровсиз қолган Ўзбекистон болалари Ватанга қайтарилди
Август 15, 2024. 18:48 • 30 сония
• 729
НОВОСИБИРСК, 15 август. /"Дунё" АА/. Кеча Новосибирскдан ота-она қарамоғисиз қолган бир гуруҳ Ўзбекистон болалари Ватанга қайтарилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Бош консулхона кўмагида Новосибирск, Иркутск, Красноярск ва Владивосток шаҳарларида қаровсиз қолган 14 ёшгача бўлган Ўзбекистон болалари Сибир пойтахтига тўпланди.
Қайд этиш жоизки, Бош консулхона Россия томонидан зарур ҳужжатларни имкон қадар тезроқ олиш учун барча имкониятларни ишга солди. Шунингдек, болаларни иссиқ овқат билан ўз вақтида таъминлади.
Айни пайтда ота-онаси турли сабабларга кўра, уларнинг тарбиясида иштирок эта олмаган жами саккиз нафар болажонлар Ўзбекистонга соғ-саломат етиб олган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди
Малайзияга ташриф буюришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига