Ўзбекистон дипломатлари Красноярскдаги махсус марказда бўлиб турган ҳамюртлар билан учрашди
Февраль 28, 2026. 13:50 • 51 сония
• 125
КРАСНОЯРСК, 2 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари Красноярск ўлкаси ички ишлар бош бошқармасининг Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида бўлиб турган ҳамюртлар билан консуллик учрашуви ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Айни пайтда ушбу марказда 12 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлиб турибди. Марказга ташриф давомида ватандошларимизнинг яшаш шароити кўздан кечирилди, ватанга тезроқ қайтиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Мулоқот давомида уларнинг илтимос ва истаклари тингланди, Красноярск ҳудудидаги ҳуқуқбузарликларининг хусусияти бўйича маълумотлар ёзиб олинди.
Марказ раҳбарияти фуқароларимизнинг бу ерда бўлиш муддати ҳақида маълумот берди. Шу билан бирга меҳнат шартномалари, патентларини расмийлаштириш билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг олдини олиш бўйича фикр-мулоҳаза алмашилди.
Юртдошларимиз Бош консулхона томонидан кўрсатилаётган эътибор учун алоҳида миннатдорлик билдириб, ушбу муассаса ходимларининг уларга бўлган ҳурмати, яратилган яхши маиший шароитларни таъкидлади.
Айни пайтда Бош консулхона томонидан мазкур муассасада бўлиб турган беш нафар фуқаромизни яқин кунларда Ватанга қайтариш масаласи ҳал этилмоқда. Қолган етти нафар ҳамюртимиз ҳам тез фурсатда Ватанга қайтарилиши таъкидланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
