Озарбайжонда оғир касалликка чалинган юртдошимиз Ўзбекистонга олиб келинди
Апрель 03, 2025. 10:00 • 37 сония
• 151
БОКУ, 3 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Озарбайжонда оғир аҳволда қолган юртдошимиз Ватанга олиб келинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Дипломатик ваколатхона маълумотларига кўра, ватандошимиз М.Ж. оғир дардга чалингани (инсульт) муносабати билан тиббий ёрдам олиш ва Ўзбекистонга қайтиш учун амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Ҳамюртимиз билан ўтказилган мулоқотда маълум бўлишича, у 10 йил давомида ўғли Ж.Ж. билан Озарбайжонда ноқонуний яшаб келган.
Беморга тезкорлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага ётқизиш чоралари кўрилди. Бироқ, тиббий суғурта ва зарур ҳужжатлар йўқлиги сабабли турли муаммолар келиб чиқди. Якунда бемор ва унинг ўғли билан келишган ҳолда ватандошларимизни Ўзбекистонга қайтариш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Озарбайжондаги фаол ватандошлар кўмагида М.Ж. ва унинг ўғлига "Боку-Тошкент" йўналишидаги самолётга чипта сотиб олинди. Улар 29 март куни Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди
Малайзияга ташриф буюришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига