Бир гуруҳ ватандошлар Қозоғистондан юртимизга қайтарилди

Ноябрь 30, 2025. 15:02 • 50 сония

484
Бир гуруҳ ватандошлар Қозоғистондан юртимизга қайтарилди

ОЛМАОТА, 1 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан бир гуруҳ ҳамюртлар юртимизга қайтарилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Олмаота шаҳрида иш берувчилар томонидан меҳнат ҳақлари берилмасдан, оғир моддий аҳволга тушиб қолган бу ватандошларга консуллик ҳужжатлари расмийлаштирилиб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.

Бош консулхона томонидан уларнинг Ўзбекистонга қайтиши учун тегишли сертификатлар берилиб, Миграция агентлиги ваколатхонаси томонидан Олмаота–Тошкент йўналиши бўйича авиачипталар сотиб олишда кўмаклашилди.

Ушбу чора-тадбирлар Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатида фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш устувор аҳамиятга эга эканининг яна бир бор тасдиғидир.

Юртимизнинг ҳеч бир фуқароси эътиборан четда қолмайди ва Ватанига етиб олиши учун барча тегишли чоралар кўрилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Dildora Azimova

dildora@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш