Logo

Ўзбекистон дипломатлари Россиянинг Новосибирск шаҳридаги ватандошларини қўллаб-қувватлади

Июль 28, 2024. 11:54 • 45 сония

179
Ўзбекистон дипломатлари Россиянинг Новосибирск шаҳридаги ватандошларини қўллаб-қувватлади

НОВОСИБИРСК, 28 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ташаббуси билан Сибирдаги хорижлик фуқароларни вақтинча сақлаш муассасасида бўлиб турган ватандошларни қўллаб-қувватлаш бўйича хайрия акцияси ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Фаол ҳамюртларимиз кўмагида ўтказилган акция давомида юртдошларимиз билан очиқ суҳбат ўтказилди. Унда ватандошларимизни оиласи бағрига қайтариш, муассасада яратилган шароитлар ҳақида фикр алмашилди.

Шунингдек ўқинг

Бош консулхона номидан палов тайёрланди ва бу ерда бўлиб турганларга тарқатилди.

Муассаса раҳбариятининг айишича, бу Новосибирскда аккредитациядан ўтган хорижий дипломатик корпус томонидан ўтказилаётган биринчи инсонпарварлик акцияси бўлди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш