Logo

Экстремизм билан боғлиқ айбловлар бўйича Ўзбекистон сўрови асосидаги халқаро қидирувдаги шахс АҚШда қўлга олинди

Ноябрь 18, 2025. 21:09 • 48 сония

133
Экстремизм билан боғлиқ айбловлар бўйича Ўзбекистон сўрови асосидаги халқаро қидирувдаги шахс АҚШда қўлга олинди

ТОШКЕНТ, 18 ноябрь /"Дунё" АА/. АҚШда вақтинча яшаб келаётган Ўзбекистон фуқароси АҚШ Иммиграция ва божхона назорати хизмати ("ICE") ходимлари томонидан қўлга олинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 242 бандлари ва 244 моддаси 3 қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган ҳамда халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Б.А. АҚШнинг ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан қўлга олинган.

Мазкур моддалар тақиқланган диний экстремистик, сепаратистик ва фундаменталистик ташкилотларни тузиш, уларга раҳбарлик қилиш ёки уларда иштирок этиш, шунингдек, диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш учун жавобгарликни назарда тутади.

Б.А.ни қўлга олиш бўйича тезкор-қидирув ҳаракатлари 2024 йил май ойида бошланган ва Ўзбекистоннинг тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамколикда амалга оширилган. Олиб борилган ишлар натижасида фуқаро Б.А. жорий йилнинг ноябрь ойи бошида АҚШда қўлга олинган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш