Польшада Ўзбекистоннинг сув таъминоти тизимини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

Октябрь 17, 2026. 18:00 • 2 дақ

• 60
Польшада Ўзбекистоннинг сув таъминоти тизимини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

ВАРШАВА, 17 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонасида “Apator S.A.” компанияси бош директори Гжегож Старыбрат ва Польша тараққиёт фондининг чет эл экспансияси фонди (“PFR TFI S.A.”) директори Марек Бучак билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот чоғида Қорақалпоғистон Республикасида ичимлик суви таъминоти тизимларини рақамли трансформация қилиш учун поляк инвестициялари ва илғор технологияларини жалб этиш, шунингдек, Ўзбекистонда замонавий сув ҳисоблагичларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Оролбўйи минтақасида сув ресурсларини бошқаришнинг интеллектуал технологияларини жорий этиш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, сув таъминотини бошқариш самарадорлигини ошириш ва сув йўқотишларини кескин камайтириш имконини берувчи “Apator” ускуналари ҳамда замонавий ультратовушли сув ҳисоблагичларини қўллаш имкониятлари кўриб чиқилди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, поляк компанияси ва ўзбекистонлик ҳамкорлар иштирокида қўшма корхона ташкил этиш, лойиҳани молиялаштириш механизмлари, шунингдек, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистон бозорларига экспорт қилиш истиқболлари хусусида сўз юритилди. Бундан ташқари, поляк компанияларининг “Янги Тошкент” бош режаси доирасидаги инвестициявий ва қурилиш лойиҳаларида иштирок этиши муҳокама қилинди.

Польша томони Қорақалпоғистонда сув таъминотини яхшилаш лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этишга ва ташкил этилаётган қўшма корхонанинг устав капиталига инвестиция киритишга тайёрлигини билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш