Logo

Москвадан муносабат: Ўзбекистоннинг ОҲИЧК саммитидаги иштироки халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади

Октябрь 17, 2026. 17:30 • 2 дақ

• 16
Москвадан муносабат: Ўзбекистоннинг ОҲИЧК саммитидаги иштироки халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади

МОСКВА, 17 октябрь. /“Дунё” АА/. Россия давлат гуманитар университети Халқаро муносабатлар кафедраси доценти Юрий Сигов Ўзбекистон Президентининг Озарбайжонга амалий ташрифи ва Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (ОҲИЧК) саммитидаги иштироки юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

– ОҲИЧК Осиё қитъаси давлатларини бирлаштирувчи нуфузли халқаро минтақавий форум бўлиб, унинг асосий вазифаси ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўзаро ишончни ошириш ва Осиё мамлакатларининг глобал миқёсдаги нуфузини юксалтиришдан иборат.

Ўзбекистоннинг мазкур форумдаги иштироки расмий Тошкентнинг Осиё муаммоларини ҳал этишдаги ролини ошириш, минтақадаги давлатлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйишга қаратилган умумий сиёсатининг муҳим таркибий қисмларидан биридир. Бундай мулоқот майдонлари мамлакатларга умумий манфаатларни мувофиқлаштириш ва долзарб масалалар бўйича ҳамкорликни кенгайтириш имконини беради.

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ҳамкорликнинг мустаҳкамланиши ҳамда шериклик алоқаларининг изчил ривожланишини алоҳида қайд этган бўлардим. Икки мамлакат ўртасидаги сиёсий мулоқотнинг фаоллашуви иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, савдо алоқаларини ривожлантириш ва транспорт-логистика имкониятларидан самарали фойдаланиш учун муҳим замин яратмоқда.

Шунингдек ўқинг

Денгизга бевосита чиқиш имкониятига эга бўлмаган Ўзбекистон Яқин Шарқ, Жанубий Кавказ, Туркия ва улар орқали Европа бозорлари билан иқтисодиётни боғлайдиган транзит йўлакларини йўлга қўйишда Бокуга муҳим шерик сифатида қарайди. Шу нуқтаи назардан, Озарбайжон билан ҳамкорликни ривожлантириш Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий алоқаларини диверсификация қилиш, экспорт йўналишларини кенгайтириш ва минтақалараро транспорт боғлиқлигини кучайтиришда муҳим ўрин тутади.

Ўзбекистон бугун Марказий Осиё келажагини белгилаб берувчи кўплаб жараёнлар марказида турибди. Унинг Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Озарбайжон билан муносабатлари тобора чамбарчас боғланиб бормоқда.

Бу минтақавий ҳамкорликнинг янги имкониятларини очиб, иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш, транспорт йўлакларини ривожлантириш ва давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш учун қулай шароит яратмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш