Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети доценти Польшада илмий-тадқиқот ишларини олиб борди
Февраль 01, 2024. 14:43 • 2 дақ
• 366
ВАРШАВА, 1 февраль. /«Дунё» АА/. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг халқаро ҳуқуқ факультети доценти Сурайё Усмонова Польшанинг Лейн Киркланд грант дастури доирасида Варшава университетида илмий изланишлари бўйича тақдимот ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Лейн Киркланд тадқиқот дастурида Арманистон, Озарбайжан, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Украина ва Ўзбекистондан вакиллар танлов асосида иштирок этишлари кўзда тутилган.
Бу йилги дастурда ушбу давлатлардан 6 та тадқиқотчи 2023 йилнинг октябрдан 2024 йилнинг январига қадар Варшава университети, Вроцлав университети ва Краковнинг Ягеллон университетларида бўлдилар.
Ўзбекистондан танлов асосда қабул қилинган Сурайё Усмонова «Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши жараёнида туризм хизматларини ҳуқуқий тартибга солиш» мавзусида ўз илмий изланишини олиб борди. Тадқиқотга Польшанинг Жаҳон савдо ташкилотидаги вакили, Вроцлав университети профессори Марек Вроблевский илмий раҳбарлик қилди.
Варшава университетида бўлиб ўтган тадқиқот натижаларига бағишланган илмий анжуманда Лейн Киркланд дастури вакиллари, «Польша-Америка» озодлик жамғармаси аъзолари, Варшава университети профессор-ўқитувчилари ҳамда ёш тадқиқотчилар ва талабалар қатнашди.
Сурайё Усмонова тадқиқот ишини муносиб ҳимоя қилди. Тақдимот чоғида Ўзбекистоннинг туризм имкониятлари, мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича кўраётган чора-тадбирлари ва унинг истиқболлари хусусида батафсил маълумот берилди. Ўзбекистон вакиласининг илмий иши иштирокчиларнинг юқори қизиқишига сабаб бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди