Малайзияда мураккаб аҳволга тушиб қолган икки нафар ҳамюртимиз Ўзбекистонга олиб келинади
Август 29, 2025. 16:09 • 51 сония
• 74
КУАЛА-ЛУМПУР, 29 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Малайзияда депортация марказида сақланаётган ва мураккаб аҳволга тушиб қолган икки нафар ватандошимиз юртимизга қайтарилади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ушбу инсонпарварлик кўмаги мамлакатимизда эълон қилинган 30 июлдан 30 августгача бўлиб ўтаётган "Ватанга қайтариш" акцияси доирасида амалга ошириляпти.
Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Малайзия Ички ишлар вазирлиги Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш маркази раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Унда депортация марказидаги Фарғона вилоятида туғилган ватандошимиз М.Ю.ни тез кунларда Ўзбекистонга қайтариш бўйича келишувга эришилган.
Юртдошимизнинг паспорти йўқлиги сабабли унга элчихона томонидан Ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштириб берилди ва унинг яқинлари кўмагида "Куала-Лумпур – Тошкент" йўналиши бўйича авиарейсга авиачипта харид қилинди.
Шунингдек, "Ватанга қайтариш" акцияси доирасида Куала-Лумпур шаҳрида мураккаб вазиятда қолиб кетган Самарқанд вилоятида туғилган фуқаро Ж.М.га ҳам кўмак берилди.
Дипломатик ваколатхона Ж.М.га Малайзия ИИВ Миграция департаменти томонидан мамлакатни тарк этиш учун махсус рухсатнома олишда амалий ёрдам кўрсатди.
Куала-Лумпурдаги ватандошларимиз тез кунларда Ўзбекистонга, яъни ўз оилалари бағрига қайтарилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди
Малайзияга ташриф буюришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига