Logo

Мисрда вафот этган ҳамюртимизнинг жасади Ватанга қайтарилди

Февраль 25, 2026. 14:59 • 30 сония

147
Мисрда вафот этган ҳамюртимизнинг жасади Ватанга қайтарилди

ҚОҲИРА, 25 февраль. /“Дунё” АА/. Элчихона дипломатлари томонидан Мисрда юрак хуружи билан вафот этган сурхондарёлик 38 ёшли Ўзбекистон фуқароси Б.Анинг жасади ватанга қайтарилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мудҳиш воқеа ҳақида хабар олиниши билан элчихона масъуллари тегишли маҳаллий идоралар билан алоқа ўрнатиб, барча зарур ҳужжатларни тезкор равишда расмийлаштириш чоралари кўрилган.

Шу билан бирга марҳуманинг Мисрдаги оила аъзоларига алоҳида эътибор қаратилди. Элчихона авиакомпания ҳамда маросим хизматлари бўйича мувофиқлаштириш ишларида ҳам кўмаклашди.

Марҳуманинг оиласи хоҳишига кўра, уни миллий анъаналарга мувофиқ дафн этиш учун жасаднинг Ўзбекистонга етказилиши таъминланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш