Чақалоқ волидаси билан Ватанга қайтарилди
Декабрь 26, 2025. 10:07 • 48 сония
• 358
EКАТЕРИНБУРГ, 26 декабрь. /“Дунё” АА/. Дипломатлар Россияда онаси томонидан ташлаб кетилган янги туғилган ўзбекистонликнинг фожиали тақдирига яна бир бор дуч келди ва уларни Ватанга қайтариш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мамлакатимизнинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонасига Свердловск шаҳридаги 1-шаҳар болалар клиникаси вакиллари Ўзбекистон фуқароси Х.С. ўз боласини ташлаб қочиб кетгани хусусида мурожаат қилган.
Маълум бўлишича, она аввалроқ шифокорларга жуда заиф туғилган ва махсус вакуумга жойлаштирилган чақалоғидан воз кечишини айтган. Орадан 3 кун ўтганидан сўнг у гўдагини ташлаб, ўзи шифохонадан чиқиб кетган.
Дипломатлар ватандошни топиб, у билан болани ватанга қайтариш зарурлиги ҳақида профилактик суҳбат ўтказди. Улар болани рўйхатдан ўтказишди, она ва чақалоққа барча зарур ҳужжатларни бепул расмийлаштирди. Россиянинг ушбу минтақасида тадбиркорлик билан шуғулланаётган ватандошлар кўмагида клиника тиббий хизматлари тўлови ҳал қилинди.
Ўзбекистон Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан она ва болага “Екатеринбург-Тошкент” йўналиши бўйича чипталар харид қилиниб, мамлакатимизга қайтиши учун рейсга кузатилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси