Logo

Россиянинг Урал федерал округида мушкул аҳволга қолган олти нафар ҳамюртимиз оиласи бағрига қайтарилди

Август 25, 2025. 11:18 • 32 сония

112
Россиянинг Урал федерал округида мушкул аҳволга қолган олти нафар ҳамюртимиз оиласи бағрига қайтарилди

ЕКАТЕРИНБУРГ, 25 август. /"ДунёАА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги ҳамкорлигида Урал федерал окригида қийин аҳволга тушиб қолган ҳамюртларимизга амалий ёрдам кўрсатилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Жумладан, 12 нафар ҳамюртимизнинг мурожаати асосида зарур ҳужжатлар расмийлаштирди ва улардан 6 нафарига оиласи бағрига қайтиши учун "Екатеринбург-Тошкент" йўналишидаги самолётга чипта сотиб олиб берилди.

Ватандошларимиз 23 август куни Бош консулхона ва Миграция агентлиги ходимлари томонидан Тошкент шаҳрига кузатиб қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу лойиҳа жорий йилнинг 30 июлидан 30 августига қадар Ўзбекистонда эълон қилинган "Ватанга қайтариш" инсонпарварлик акцияси доирасида амалга оширилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш