Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Макка шаҳрида мушкул вазиятда қолган юртдошимиз оиласи бағрига қайтарилди
Май 21, 2024. 12:21 • 53 сония
• 774
ЖИДДА, 21 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Жиддадаги Бош консулхонаси дипломатлари кўмагида Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида қийин молиявий аҳволда қолган юртдошимиз А.Р. оиласи бағрига қайтарилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Бош консулхона маълумотига кўра, юртдошимиз Г.М. Саудия Арабистонига умра амалларни бажариш мақсадида борган турмуш ўртоғи А.Р. моддий томондан қийин аҳволда қолгани сабабли унга ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилган.
А.Р. Саудия Арабистонига умра амалларини бажариш мақсадида Ўзбекистондан 30 март куни велосипедда йўлга чиққан. У Ўзбекистондан Россияга, у ердан Грузияга борган. Грузия чегарачилари томонидан у келган жойига, Россияга қайтариб юборилган. Шундан сўнг А.Р. "Владикавказ – Истанбул – Жидда" йўналиши бўйича Саудия Арабистонига етиб келган.
Маълум бўлишича, Маккада бўлган вақтида унинг буюмлари ва тегишли ҳужжатлари бўлган сумкалари ўғирлаб кетилган.
Бош консулхона вакиллари Маккадаги ўзбекистонлик фуқаролар ёрдамида А.Р. топишга эришди ва унга Ўзбекистонга қайтиш учун гувоҳнома расмийлаштирилди. Шунингдек, фаол ватандошлар кўмагида "Мадина-Тошкент" йўналишидаги авиақатновга чипта сотиб олиб берилди.
Юртдошимиз шу йил 17 май куни соғ-саломат оиласи бағрига қайтди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди
Малайзияга ташриф буюришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига