Logo

Ўмон Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни жорий қилди

Июль 01, 2024. 16:44 • 35 сония

4194
Ўмон Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни жорий қилди

ТОШКЕНТ, 1 июль. /"Дунё" АА/. Ўмон Ўзбекистон фуқароларига мамлакатга 14 кун давомида визасиз бўлиб туриш тартибини жорий қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Бу ҳақда Ўмоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.

Шу билан бирга, мамлакатда мазкур муддатдан кўпроқ вақт мобайнида бўлишни истаган ўзбекистонликлар Ўмонга кириш пайтида аэропортнинг ўзида кириш визасини расмийлаштиришлари мумкин.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 9 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, 2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўмон фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига 10 кунлик муддатга визасиз режим жорий қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 26-27 июнь кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ташриф билан Ўмонда бўлди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш