Санкт-Петербургда қаровсиз қолган олти нафар вояга етмаган болалар Ўзбекистонга қайтарилди
Октябрь 10, 2025. 11:55 • 46 сония
• 238
САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 10 октябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси кўмагида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ота-она қарамоғисиз қолган олти нафар вояга етмаган ватандошларимиз Ўзбекистонга олиб келинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистондан келган ишчи гуруҳ 10 кун давомида барча керакли ҳужжатларни йиғди. Ота-она қарамоғисиз қолган болалар Санкт-Петербургдаги вояга етмаганлар учун ижтимоий реабилитация марказлари ва болалар учун "Транзит" ижтимоий бошпанасига етказилди.
Вояга етмаган болалардан бири уч йилдан бери онасидан айро тарзда, отаси билан яшаб келган. Отаси уни онасидан ноқонуний равишда олиб қўйган. Боланинг оиласи унинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган ижтимоий ноқулай муҳитни бошдан кечирган.
Бош консулхона ходимлари ва мутасадди ташкилотлар ходимлари боланинг яшаш жойида бўлиб, вояга етмаган ҳамюртимизни Ўзбекистонга қайтариш чораларини кўрдилар.
Ўзбекистон Бош консулхона томонидан Россия ҳудудларида қаровсиз қолган олти нафар боланинг Ватанга қайтиши учун тегишли гувоҳномалар расмийлаштирилди. Дипломатларимиз ҳамюртларимизни Санкт-Петербург-Тошкент авиарейси билан Ўзбекистонга кузатиб қўйдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди
Малайзияга ташриф буюришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига