Озарбайжонда қийин аҳволда қолган ватандошимиз оиласи бағрига қайтарилди
Март 23, 2024. 14:11 • 53 сония
• 99
БОКУ, 23 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси ушбу мамлакатда қийин молиявий аҳволда қолган ватандошимиз М.М.нинг оиласи бағрига қайтишига кўмаклашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Дипломатик ваколатхона маълумотига кўра, жорий йилнинг 12 март куни 1981 йилда туғилган юртдошимиз М.М. Ўзбекистонга қайтиш учун молиявий ёрдам ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Маълум бўлишича, у жорий йилнинг 4 март куни Грузиядаги маҳаллий ресторанлардан бирига ошпаз бўлиб иш топиш ниятида дўстининг таклифига биноан Боку орқали транзит йўлда Тошкентдан Тбилисига борган. Грузияга етиб келганидан сўнг Тбилиси халқаро аэропортида номаълум сабабларга кўра ватандошимизнинг мамлакатга киришига рухсат берилмайди ва Бокуга қайтариб юборилади. Шундан сўнг у Бокуга қайтиб келади ва яна чипта сотиб олиб Грузияга боради. Иккинчи маротаба қилинган уриниш ҳам Тбилисига киришга монелик қилади. Натижада М.М маблағсиз қолади ва бир неча кунни Боку шаҳридаги Ҳайдар Алиев халқаро аэропортида ўтказади.
Ўзбекистон элчихона ходимлари ҳомийлар кўмагида юртдошимизнинг Ўзбекистонга бориши учун чипта сотиб олишди. Ҳамюртимиз 17 март куни "Azerbaijan Airlines" авиакомпаниясининг Боку-Тошкент йўналиши бўйича Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
