Logo

Ўзбекистон элчихонаси: Япония ғарбида содир бўлган кучли зилзила оқибатида қурбон бўлган ва жабрланганлар орасида мамлакатимиз фуқаролари йўқ

Январ 08, 2024. 16:00 • 57 сония

751
Ўзбекистон элчихонаси: Япония ғарбида содир бўлган кучли зилзила оқибатида қурбон бўлган ва жабрланганлар орасида мамлакатимиз фуқаролари йўқ

ТОШКЕНТ, 8 январь. /«Дунё» АА/. Январь ойи бошида Япония ғарбидаги префектураларида содир бўлган кучли зилзила оқибатида қурбон бўлган ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон дипломатлари Япониянинг тегишли идоралари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Россиянинг «Новости» ахборот агентлиги маълумотига кўра, бугунги кунда Японияда 1 январь куни содир бўлган зилзила оқибатида қурбон бўлганлар сони 168 нафарга етган, 323 киши эса бедарак йўқолган. Аввалроқ 161 киши ҳалок бўлгани, 103 нафар киши эса бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилган эди. Япониянинг Вадзима шаҳри раҳбарияти 281 кишининг қаердалиги ва хавфсизлигини тасдиқлай олмагани сабабли бедарак йўқолганлар сони ортди.

Эслатиб ўтамиз, Япониянинг ғарбий қисмидаги Ното ярим ороли ҳудудида янги йилнинг биринчи кунида кучли зилзилалар рўй берди. Энг кучли ер қимирлаши 7,6 баллни ташкил қилган. 2011 йилдан бери биринчи марта Япониянинг бутун ғарбий қирғоқларига йирик цунами хавф солди. Соҳилнинг баъзи жойларида тўлқин баландлиги 4,2 метрга етган. Оқибатда 1370 дан ортиқ уйлар қисман ёки бутунлай вайрон бўлди, одамлар вайроналар остида қолган бўлиши мумкин.

РИА «Новости» порталидан олинган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш