Logo

Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси Мальдив оролларида мураккаб вазиятда қолган ватандошга консуллик-ҳуқуқий ёрдами кўрсатди

Март 17, 2026. 12:37 • 2 дақ

140
Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси Мальдив оролларида мураккаб вазиятда қолган ватандошга консуллик-ҳуқуқий ёрдами кўрсатди

ДЕҲЛИ, 17 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси (унинг консуллик округига Мальдив Республикаси ҳам киради) Мальдив оролларида меҳнат фаолиятини амалга ошириш давомида мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган У.Ш. исмли фуқаромизни ватанга қайтариш жараёнини муваффақиятли якунлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Дипломатик ваколатхонанинг тезкор ҳаракатлари натижасида ватандошимизга барча зарур бўлган консуллик-ҳуқуқий ёрдами кўрсатилди. Хусусан, дипломатлар фуқаронинг ҳуқуқий мақомини тартибга солиш ва унинг Мальдив оролларидан чиқиб кетишини ташкил этиш мақсадида маҳаллий ваколатли органлар билан музокаралар олиб борди.

Юртдошимиз 2026 йил 15 март куни элчихона кўмагида соғ-омон ватанга қайтарилди.

Шу муносабат билан, элчихона чет элда (жумладан, Ҳиндистон ва Мальдив оролларида) меҳнат фаолиятини режалаштираётган ёки амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қуйидаги қоидаларга қатъий риоя қилишга чақиради:

- меҳнат фаолиятини фақат расмий меҳнат шартномаси ва тегишли ишчи визаси асосида амалга ошириш;

- борилаётган мамлакатнинг меҳнат қонунчилиги ва бошқа қоидалари билан олдиндан танишиб чиқиш;

- хорижий давлатга етиб боргач, консуллик рўйхатига туриш (бу фавқулодда вазиятларда ёрдам кўрсатишни сезиларли даражада осонлаштиради);

Шунингдек ўқинг

- паспорт ва бошқа шаҳсий ҳужжатларнинг асл нусхаларини иш берувчиларга ёки учинчи шахсларга «сақлаш учун» топширмаслик.

Элчихона фавқулодда вазиятлар юзага келган, шахсий ҳуқуқлар бузилган ёки маслаҳат олиш зарур бўлган ҳолларда мамлакатимизнинг Деҳлидаги дипломатик миссияси Консуллик бўлимига зудлик билан мурожаат қилишни сўрайди.

Манзил: EP-40, Dr. S. Radhakrishnan Marg, Chanakyapuri, New Delhi - 110021

Телефонлар: +91 11 2467 0774/75, +91 94994 85962

Telegram-bot: @consuluzbindia_bot

E-mail: in.uzembassy@mfa.uz ва info.uzbekembassy@gmail.com

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш