Россиянинг Приморск ўлкасидаги ватандошларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари Ўзбекистон Бош консулхонаси эътиборида
Июль 28, 2024. 08:47 • 53 сония
• 344
ВЛАДИВОСТОК, 28 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон бош консули Юсуф Кабулжанов Приморск ўлкаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Юрий Мельников ва Россия Ички ишлар вазирлигининг ўлка бўйича раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Приморск ўлкаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили билан кечган мулоқот чоғида меҳнат миграцияси соҳасида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шунингдек, мазкур ҳудудда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистонда ташкил этилган хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими, республика фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда Бош консулхонанинг ушбу йўналишдаги фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди.
Россия Ички ишлар вазирлигининг Приморск ўлкаси раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари, Ўзбекистон фуқароларининг Россияда бўлиши масалалари, фуқаролар ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатлари юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш мақсадида тегишли органларда тушунтириш ва профилактика ишларини олиб бориш, ҳуқуқбузарликларини олдини олиш учун ҳамюртларимиз ўртасида тарғибот тадбирларни мунтазам ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди
Малайзияга ташриф буюришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига