Logo

Ўзбекистон дипломатлари Жанубий Кореянинг жазони ўташ муассасасидаги ватандошлар ҳолидан хабар олди

Сентябрь 06, 2024. 17:41 • 30 сония

279
Ўзбекистон дипломатлари Жанубий Кореянинг жазони ўташ муассасасидаги ватандошлар ҳолидан хабар олди

СЕУЛ, 6 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Жануби Кореянинг Чонгвон шаҳрида жойлашган жазони ўташ муассасасида бўлиб, бу ерда ушлаб турилган ватандошлар ҳолидан хабар олишди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур муассаса ваколатли ходимлари билан суҳбат жараёнида бу ерда сақланаётган ватандошларимиз муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида элчихона ва ижро этиш муассасаси ўртасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича фикр алмашилди.

Марказда ватандошларни сақлаш, уларнинг тиббий ва бошқа зарур ёрдамларни олиши, шунингдек, яқин қариндошлари билан телефон мулоқотларини ташкил этиш шартларига алоҳида эътибор қаратилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш