Logo

Россиянинг Мордовия Республикасида бўлган вояга етмаган юртдошларимиз Ўзбекистонга қайтарилди

Декабрь 24, 2024. 18:14 • 36 сония

306
Россиянинг Мордовия Республикасида бўлган вояга етмаган юртдошларимиз Ўзбекистонга қайтарилди

ҚОЗОН, 24 декабрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси узоқ вақт давом этган тадбирлар натижасида Россиянинг Волгабўйи федерал округидаги Мордовия жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаётган Ўзбекистон фуқароларининг вояга етмаган болаларини Ватанга қайтариш жараёнларини муваффақиятли якунлади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Бош консулхона дипломатлари томонидан олиб борилган мақсадли музокаралар самараси ўлароқ, ўзбекистонлик болаларни Мордовиядаги жазони ижро этиш муассасаси ҳудудида жойлашган Болалар уйидан олиш бўйича келишувга  эришилди.

Вояга етмаган юртдошларимиз дипломатлар, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва мамлакатимиз тиббиёт ходимлари ҳамроҳлигида қабул қилиб олинди.

Таъкидлаш керакки, Россиядаги жазони ижро этиш муассасаларида жойлашган Болалар уйидан ўзбекистонлик ёш болаларни репатриация қилиш тадбири амалиётда биринчи марта амалга оширилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш