Logo

Россиянинг Омск шаҳридаги Ўзбекистон халқлари ижтимоий-маданий маркази ва "Дўстлик" уйига ўзбек тилидаги китоблар топширилди

Август 07, 2025. 07:35 • 40 сония

108
Россиянинг Омск шаҳридаги Ўзбекистон халқлари ижтимоий-маданий маркази ва "Дўстлик" уйига ўзбек тилидаги китоблар топширилди

ОМСК, 7 август. /"Дунё" АА/. Юртимизнинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси ташаббуси билан Омск шаҳридаги "Дўстлик" уйида Ўзбекистоннинг маданий-маърифий салоҳиятига бағишланган тадбир ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбир аввалида сўзга чиққан бош консул Аслам Акбаров ўзбек маданияти, илм-фани ва адабиётининг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаси ҳақида тўхталди. Шунингдек, Омск вилояти жамоатчилигини замонавий Ўзбекистоннинг бугунги тараққиёт йўли билан яқиндан таништириш муҳимлиги таъкидлади.

Анжуман доирасида Ўзбекистон миллий либослари, кулолчилик намуналари, ширинликлар, сархил мевалар билан безатилган павильон ташкил этилди. Ўзбек тилида ижро этилган куй ва қўшиқлар эса барчага бирдек манзур бўлди.

"Ватандошлар" жамоат фонди ва мамлакатимиз Бош консулхонаси томонидан Омск шаҳридаги Ўзбекистон халқлари ижтимоий-маданий маркази ва "Дўстлик" уйи раҳбариятига китоблар, миллий чолғу асбоблари ва либослар топширилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш