Россиянинг Пенза вилоятида қаровсиз қолган ўн тўрт ёшли юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди
Август 21, 2024. 11:17 • 41 сония
• 510
ҚОЗОН, 21 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Россиянинг Пенза вилоятида қаровсиз қолиб кетган ўн тўрт ёшли юртдошимиз Ватанга қайтарилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг "Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази" ва Пенза вилояти омбудсмани билан биргаликда ушбу вилоятда қаровсиз қолиб кетган Ўзбекистоннинг вояга етмаган фуқароси Р.Л.нинг юртимизга қайтариш бўйича ишлар якунланди.
Р.Л. 19 август куни юртимиз дипломатлари, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг "Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази" кўмагида Қозон–Москва–Тошкент авиақатнови билан Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 14 август куни Россия ҳудудларида ота-онаси турли сабабларга кўра, уларнинг тарбиясида иштирок эта олмаган жами саккиз нафар болажонлар мамлакатимизнинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистонга олиб келинган эди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди