Россиянинг Приморск ўлкасидаги ватандошларнинг тиббий хизматдан фойдаланиши учун қатор қулайликлар яратилади
Август 19, 2024. 18:07 • 43 сония
• 181
ВЛАДИВОСТОК, 19 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Россиянинг Приморск ўлкасидаги "Лотос", "Единый Медицинский Центр" ва "ДиаМед" тиббиёт клиникалари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида ишлаш мақсадида Приморск ўлкасига келаётган ва ушбу ҳудудда вақтинча бўлиб турган ҳамюртларимизнинг тиббий хизматлардан фойдаланиши бўйича пайдо бўлаётган муаммолар, тиббий кўрикдан ўтиш ва юқумли касалликлар мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотномаларни олиш жараёнини соддалаштириш ҳамда кўрсатилаётган хизматлар нархини арзонлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Россия вакилларига Ўзбекистонда тиббиёт соҳасини ривожлантириш, аҳолини сифатли тиббий хизмат билан таъминлаш йўналишида олиб борилаётган ислоҳотлар, шунингдек, хориждаги ватандошларни қўллаб-қувватлаш бўйича дастурлар ҳақида сўзлаб берилди.
Бўлиб ўтган учрашувлар якунида томонлар Ўзбекистон фуқароларининг тиббий хизматлардан фойдаланиши учун қулай шарт-шароитларни яратиш, кўрсатилаётган хизматлар нархини арзонлаштириш ва келгусида ушбу йўналишда ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга келишиб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди
Малайзияга ташриф буюришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига