Ўзбекистонлик талаба Санкт-Петербургда ўтказилган "Мовий лента" танловида биринчи ўринни эгаллади
Июнь 27, 2025. 15:02 • 52 сония
• 443
САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 27 июнь. /"Дунё" АА/. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида "Мовий лента" танлови ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Қувонарлиси, Санкт-Петербург давлат саноат технологиялари ва дизайн университетининг "Либослар дизайни" йўналиши бўйича таҳсил олаётган ҳамюртимиз Моҳинур Комолова мазкур танловда биринчи ўринни эгаллади.
Санкт-Петербург шаҳар Транспорт қўмитаси томонидан ташкил этилган "Мовий лента" танловида Россия ва яқин хорижий мамлакатлардан келган 90 нафар ёш дизайнерлар иштирок этди.
Қатнашчиларга танлов шарти сифатида ҳайдовчилар, кондукторлар, метро навбатчилари ва машинистлар каби бир қатор касблар учун функционал ҳамда замонавий ягона кийимлар тўпламини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди. 480 тага яқин эскиз тақдим этилган саралаш босқичи якунида финал учун 29 та лойиҳа танлаб олинди.
Аёллик нафосати, ўзига хослик ва Россия маданий пойтахтининг анъаналарига ҳурмат руҳини ўзида жамлаган ҳамюртимизнинг дизайнерлик иши, танлов якунида ҳакамлар ҳайъати томонидан тенгсиз деб топилди.
–Ўзбекистон фарзанди сифатида ушбу танловда иштирок этиш мен учун катта шараф, – деди Моҳинур Комолова. – Умид қиламанки, менинг ғалабам халқимни улуғлайди ва мамлакатимиздаги бошқа ёш дизайнерларни илҳомлантиради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди