Кобул шаҳрида биринчи ўзбек миллий таомлари ресторани очилди
Сентябрь 21, 2025. 08:27 • 54 сония
• 929
КОБУЛ, 21 сентябрь. /"Дунё" АА/. Афғонистон пойтахтида биринчи ўзбек миллий таомлари ресторани ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур тамаддихона Ўзбекистон элчихонаси кўмагида тадбиркор ватандошимиз Дилфуза Боқиева ва унинг турмуш ўртоғи томонидан ташкил этилди.
Кобул шаҳрида икки мингдан ортиқ турли ресторан, кафе ва фастфуд шоҳобчалари фаолият юритади. Бироқ Ўзбекистон миллий таомлари ресторанлари мавжуд эмас эди.
Тадбиркорнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг хорижий давлатларда юртимиз миллий брендларини, шу жумладан, ўзбек миллий таомларини тарғиб этиш зарурлиги ҳақидаги фикридан илҳомланиб, Афғонистон фуқароси бўлган турмуш ўртоғи билан биргаликда ушбу тамаддихонани очишга қарор қилган.
Эътиборли жиҳати, ўзбек миллий таомлари ресторанини қуриш ва безатиш учун барча зарурий ашёлар Ўзбекистондан келтирилди. Бино олд томонига "Ўзбек миллий таомлари" ёзуви туширилган. Кафе интерьери ўзбек миллий матоси – адрас билан безатилган бўлиб, бу мижозларнинг ҳайратига сабаб бўлмоқда.
Ушбу муассасанинг тантанали очилиш маросимида Афғонистон пойтахтида яшовчи ўзбек жамоатчилиги вакиллари қатнашди.
Очилиш маросимида сўз олган афғон томони бу воқеани юқори баҳоладилар ва Афғонистон билан сиёсий, иқтисодий алоқалар ривожланишида кўплаб ташаббусларни илгари сураётган Ўзбекистон, Президентига миннатдорлик билдирдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди
Малайзияга ташриф буюришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига