"Ватанга қайтариш" хайрия акцияси: Саудия Арабистонида оилавий зўравонлик қурбони бўлган ватандошимиз Ўзбекистонга қайтарилди
Август 13, 2025. 12:44 • 30 сония
• 296
ДАММАМ, 13 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Саудия Арабистонининг Даммам шаҳрида оилавий зўравонлик қурбони бўлган ҳамюртимиз Р.Г. Ватанга қайтарилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мамлакатимиз дипломатик миссиясидан олинган маълумотларга кўра, Даммам шаҳрида узоқ йиллардан буён истиқомат қилиб келган ва хорижлик турмуш ўртоғининг ғайриинсоний тазйиқи остида қолган ватандошимиз Р.Г. Ўзбекистонга қайтаришни сўраб ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон элчихонаси ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар натижасида Р.Г.нинг Саудиядан чиқиши учун виза расмийлаштирилди.
Шундан сўнг, у "Даммам-Шаржа-Тошкент" авиарейси билан Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди
Малайзияга ташриф буюришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига