Ўзбекистон Бош консуллиги кўмагида Дубайда гаровга ушлаб турилган ватандошимиз қутқарилди
Декабрь 29, 2023. 17:41 • 42 сония
• 844
ДУБАЙ, 29 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консуллиги дипломатлари кўмагида ушбу шаҳарда номаълум жиноий тўда томонидан гаровда ушлаб турилган ватандошимиз Ж.Т. қутқарилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимиз Бош консуллигига жабрланувчининг яқин қариндошлари орқали йўлланган мурожаатга кўра, юртдошимиз Ж.Т. бир гуруҳ шахслар томонидан Дубай шаҳридаги номаълум манзилда мажбурий тарзда ушлаб турилган ва ундан жами 200 минг АҚШ доллари пул талаб қилинган. Ушбу маблағлар айтилган вақтда ва манзилга келтирилмаган тақдирда Ж.Т.нинг жонига қасд қилиш билан қўрқитиб келинган.
Бош консулхона ходимлари ва Бирлашган Араб Амирликларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари билан биргаликда амалга оширилган тадбир натижасида Ж.Т. ушлаб турилган манзил аниқланди ва озодликка чиқарилди.
Ҳозирги кунда ушбу жиноий гуруҳ аъзоларининг аксарияти БАА ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан ушланган ва уларга нисбатан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди
Малайзияга ташриф буюришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига
Ватандошлар билан мавжуд муаммо ва камчиликлар муҳокама қилинди