Logo

Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида вақтинча ишлаётган юртдошларимиз ҳузурида бўлди

Октябрь 10, 2024. 10:37 • 35 сония

216
Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида вақтинча ишлаётган юртдошларимиз ҳузурида бўлди

ОҚТОВ, 10 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Оқтов шаҳридаги "Green Plaza" турар-жой мажмуаси қурилиш ишларида вақтинча ишлаётган ватандошлар билан учрашдилар, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида давлатимиз раҳбарияти томонидан юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, хусусан, аҳолини иш билан таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, хорижда вақтинча ишлаётган ватандошларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш, уларга имтиёзлар тақдим этиш, оилаларини қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида батафсил маълумот берилди.


Жорий йил 27 октябрда ўтадиган Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига алоҳида эътибор қаратилди. Юртдошларимиз бўлажак сайловларда фаол иштирок этишга чақирилдилар.


Бўлиб ўтган учрашув якунида юртдошларимиз ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш