"Bauernzeitung" газетаси: Ўзбекистонлик ёш мутахассис немис устозининг ишини давом эттириш ниятида
Февраль 01, 2024. 08:55 • 2 дақ
• 429
БЕРЛИН, 1 февраль. /"Дунё" АА/. Германиянинг қишлоқ хўжалиги соҳасини ёритишга ихтисослашган "Bauernzeitung" газетасида ушбу мамлакатдаги сут етиштириш фермаларидан бирида ишлаётган ҳамюртимиз Ойбек Тешабоев ҳақида мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Муаллифнинг ёзишича, Бухҳольц шаҳарчасида жойлашган "Agrafrisch Fürstenwalder Agrarproduktion Buchholz GmbH" фермасида ўзбекистонлик Ойбек Тешабоев ҳам ишлайди. «Уни яқин келажакда катта ўзгаришлар кутмоқда, яъни фермани узоқ йиллар муваффақиятли бошқарган тажрибали озиқ-овқат бўйича технолог Ҳералд Наук яқин кунларда нафақага чиқади», - дейилади мақолада.
Маълум қилинишича, Германияда мутахассис етишмовчилиги муаммоси мавжуд бир пайтда сут фермасида ёш ўзбек йигитининг немис устозининг ишини давом эттириш ниятида эканлиги айни муддаодир. Немис тадбиркорининг айтишича, бир пайтлар сут заводи ўз маҳсулотларининг бир қисмини мижозларга тўғридан-тўғри сотган. Фермер хўжалигида ҳафтасига салкам ўн тонна сут қайта ишланиб, ошхона, буфет, музқаймоқ ишлаб чиқарувчилар каби мижозларга етказиб берилади.
Нашрда қайд этилганидек, тадбиркордан сут етиштиришдан тортиб, янги маҳсулотларни тарқатишгача бўлган хўжалик иш куни тартиби нафақат махсус билимлар, балки юқори даражадаги ижодий фикрлаш ва катта эътиборни талаб қилади. Одамлар эҳтиёжи учун зарур озиқ-овқат билан ишлаш масъулиятли ва жуда қизиқарли.
«Кекса фермернинг кўп йиллик тажрибаси ва мажбурияти туфайли Бухҳольцдаги сут фермаси нафақат юқори сифатли сут маҳсулотлари манбаи, балки қишлоқ хўжалигидаги инновацион янгиликларга мослашиш намунаси эканлигидан далолат беради", - дея қайд этган босма нашр.
Мақола сўнггида «Ҳеральд Наукга узоқ йиллик меҳнат фаолиятига яраша муносиб дам олиш ва ҳаётнинг янги бобида омад, Ойбек Тешабоевга эса фаолиятини муваффақиятли давом эттиришни тилаб қоламиз", - деб ёзган "Bauernzeitung".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Британияда ўзбек талабалари ўртасида “Zakovat-Gambit” шахмат турнири ўтказилди
Оғир аҳволга тушиб қолган ҳамюртлар ватанга қайтарилди
Ўзбекистонлик талаба халқаро танлов совриндори бўлди
Италияда илк бор “Заковат” интеллектуал мусобақаси ўтказилди
Туркиядаги юртдошларимиз ҳолидан хабар олинди