Дубайда қийин аҳволда қолган юртдошимиз Ватанга қайтарилди
Ноябрь 16, 2024. 12:59 • 48 сония
• 415
ДУБАЙ, 16 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Дубайдаги "Al Rashid" шифохонасида қийин аҳволга тушиб қолган ва консуллик-ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлган юртдошимиз О.К. Ватанга қайтарилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Бош консулхонаси маълумотга кўра, ватандошимиз соғлигида кузатилган муаммолардан шикоят қилиб, "Al Rashid" шифохонасига ётқизилган. Муолажа давомида у 17 минг 835 АҚШ доллари ва БАА ҳудудида узрли сабаб билан бўлсада ноқонуний қолгани учун 4 минг 550 АҚШ доллари миқдорида қарз бўлган. Шу сабабли О.К.га мазкур шифохона ва БААни тарк этиш учун таҳқиқ қўйилган.
Вужудга келган муаммони яқиндан ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида дипломатлар "Al Rashid" шифохонаси ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари вакиллари билан музокара олиб борди. Музокаралар натижасида БАА томони ҳамюртимизнинг барча қарзларидан воз кечди ва Ўзбекистонга қайтишига изн берди.
Бош консулхона ва Амирликлардаги "Аёллар ва болаларга ёрдам кўрсатиш маркази" хайрия ташкилоти томонидан О.К.га "Дубай - Тошкент" авиақатновига чипта сотиб олинди ва у 15 ноябрь куни соғ-саломат Ўзбекистонга қайтди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Британияда ўзбек талабалари ўртасида “Zakovat-Gambit” шахмат турнири ўтказилди
Оғир аҳволга тушиб қолган ҳамюртлар ватанга қайтарилди
Ўзбекистонлик талаба халқаро танлов совриндори бўлди
Италияда илк бор “Заковат” интеллектуал мусобақаси ўтказилди
Туркиядаги юртдошларимиз ҳолидан хабар олинди