Бугунги кунда Ўзбекистон фуқаролари 40 га яқин давлатга визасиз ва яна 42 та давлатга эса соддалаштирилган тартибда кириш имкониятига эга
Август 01, 2025. 20:02 • 41 сония
• 97
ТОШКЕНТ, 1 август. / "Дунё" АА/. Бугунги кунда Ўзбекистон фуқаролари 40 га яқин давлатга визасиз, яна 42 та мамлакатга эса соддалаштирилган тартибда кириш имкониятига эга, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"2023-2025 йилларда Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари, Таиланд, Ўмон, Эрон каби 10 га яқин давлат билан визасиз режим жорий этилди, - деб ёзади ТИВ матбуот котиби Ахрор Бурханов ўзининг tеlegram-каналида. - Шунингдек, Саудия Арабистони, Қатар, Ветнам каби бир қатор мамлакатлар фуқароларимиз учун виза тартибини енгиллаштирди.
Ҳозирги вақтда ўнлаб давлатлар билан фуқароларимизнинг хорижга чиқишини янада осонлаштириш бўйича фаол музокаралар давом этмоқда. Ташқи ишлар вазирлиги ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатларини изчил давом эттириб, Ўзбекистон фуқароларига халқаро майдонда кенгроқ имкониятлар яратади".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Британияда ўзбек талабалари ўртасида “Zakovat-Gambit” шахмат турнири ўтказилди
Оғир аҳволга тушиб қолган ҳамюртлар ватанга қайтарилди
Ўзбекистонлик талаба халқаро танлов совриндори бўлди
Италияда илк бор “Заковат” интеллектуал мусобақаси ўтказилди
Туркиядаги юртдошларимиз ҳолидан хабар олинди