Ўзбекистон вакили Британия Ташқи ишлар вазирлиги мукофоти лауреати бўлди
Июнь 04, 2024. 07:04 • 2 дақ
• 1104
ЛОНДОН, 4 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги ва Чивнинг битирувчилари алянси томонидан ташкил этилган "2024 йилнинг энг яхши битирувчилари" ("Chevening Alumni of the Year Award 2024") мукофотини топшириш маросимида иштирок этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Эътиборлиси, ҳамюртимиз, юридик фанлар доктори Сергей Саяпин мазкур мукофотнинг "Мақолалар" номинацияси ғолиби бўлди. Унга ушбу мукофот 2023 йил май ойида чоп этилган "Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари: муаммолар ва истиқболлар" мақоласи учун берилди. Мукофот Ўзбекистон элчихонасига топширилди.
Тадбирда Черногория, Панама, Колумбия, Гватемала, Филиппин, Камерун, Арманистон, Ўзбекистон, Шри-Ланка ва Таиланд вакиллари "Илм-фан", "Сиёсат", "Саховат соҳаси", "Инсон ҳуқуқлари", "Ижтимоий ва атроф-муҳитга таъсир", "Инновациялар ва тадбиркорлик" ва бошқа номинациялар бўйича тақдирландилар.
Чивнинг битирувчилар алянси президенти Эммануэль Артуза-Барелл дастур битирувчилари инсон ҳуқуқлари, энг яхши бошқарув ва барқарор ривожланишни рағбатлантириш орқали ўз мамлакатларида давом этаётган улкан ислоҳотларни намоён этганларини таъкидлади.
Шу нуқтаи назардан, Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмероннинг яқинда Марказий Осиё мамлакатларига сафари ҳақида сўз юритилиб, у кўпроқ одамлар Британиянинг энг яхши университетларида таълим олишлари учун минтақада Чивнинг стипендиялари учун маблағ икки баравар кўпайтирилишини эълон қилди.
Сергей Саяпин Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. Эссекс университетида магистрлик даражасини олган ва 2008 йилда Бирмингем университетида Чивнинг дастури доирасида таҳсил олган. У, шунингдек, Гумбольдт номидаги Берлин университетида (Германия) юридик фанлар доктори илмий даражасига эга бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Британияда ўзбек талабалари ўртасида “Zakovat-Gambit” шахмат турнири ўтказилди
Оғир аҳволга тушиб қолган ҳамюртлар ватанга қайтарилди
Ўзбекистонлик талаба халқаро танлов совриндори бўлди
Италияда илк бор “Заковат” интеллектуал мусобақаси ўтказилди
Туркиядаги юртдошларимиз ҳолидан хабар олинди