Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси Мисрда самарали музокаралар ўтказди

Декабрь 09, 2023. 15:07 • 2 дақ

• 317
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси Мисрда самарали музокаралар ўтказди

ҚОҲИРА, 9 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Акмал Қосимов бошчилигидаги мамлакатимиз делегациянинг Мисрга ташрифи доираси ушбу мамлакат вазирлик ва идораларида бир қатор учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Миср қишлоқ хўжалиги ва мелиорация вазири ўринбосари Муҳаммад Азиз билан кечган мулоқот чоғида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, билим ва малакалар алмашинувини таъминлаш мақсадида икки томон вакилларидан иборат Ҳамкорлик кенгашини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Миср Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлар маркази раҳбари Одил Абдулазиз билан бўлиб ўтган суҳбат давомида пахтачилик, шоличилик, дон ва дуккакли экинлар соҳасида илмий ҳамкорликни ривожлантириш хусусида фикр алмашилди.

Шунингдек ўқинг

Томонлар мазкур соҳаларда селекция дастурларини амалга ошириш ва мутахассисларнинг тажриба алмашинувини йўлга қўйишга келишиб олдилар.

Сафар доирасида Ўзбекистон делегацияси Бутунжаҳон тупроқ куни муносабати билан Миср Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ташкил қилинган "Чўлланиш ва тупроқ деградациясига қарши курашиш" мавзусидаги конференцияда ҳам қатнашди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш