Logo

Ўзбекистон дипломатлари Биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университетида таҳсил олаётган ватандошлар билан учрашди

Октябрь 08, 2025. 15:57 • 42 сония

68
Ўзбекистон дипломатлари Биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университетида таҳсил олаётган ватандошлар билан учрашди

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 8 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети раҳбарияти ва ватандош талабалар билан учрашув ўтказди, деб хабар беради "Дунё" АА мухбири.

Университет вакиллари маълумотига кўра, ҳозир кунда мазкур университетда 34 нафар Ўзбекистон фуқароси таҳсил олмоқда. Олий таълим муассасаси Ўзбекистондаги қатор тиббиёт университетлари, жумладан, Тошкент давлат тиббиёт университети, Фарғона давлат тиббиёт университети, Бухоро ва Самарқанд вилоятларидаги олий ўқув юртлари билан фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Учрашувда Россия-Ўзбекистон муносабатлари, Ўзбекистон олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик масалалари, шунингдек, ўзбекистонлик талабаларнинг таълим олиши, уларнинг академик кўрсаткичлари ва ётоқхона билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ватандош талабалар билан учрашув чоғида Бош консулхона ходимлари консуллик-ҳуқуқий масалалар хусусида маълумот бердилар. Ватандошларга Россиянинг миграцияга оид қонунларига риоя қилиш шартлиги таъкидланди.

 

 

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш