Ўзбекистон элчиси Польша оила, меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири ўринбосари билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
Октябрь 09, 2025. 09:16 • 40 сония
• 20
ВАРШАВА, 9 октябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчиси Амирсаид Агзамходжаев Польша оила, меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири ўринбосари Себастьиян Гаевски билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокаралар давомида ушбу вазирлик ва Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ўртасида алоқаларни ривожлантириш ҳамда меҳнат миграцияси соҳасида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Хориж томонига Ўзбекистон томонидан таклиф этилаётган "Миграция ва мобиллик" тўғрисидаги ҳукуматлараро шартнома борасида батафсил маълумот берилдилар.
Мулоқот якунида аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб-қувватлаш, ногиронлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга кўмак кўрсатиш каби йўналишларида Польша оила, меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири ва Ўзбекистон Президент Администрацияси ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ўртасида тизимли алоқаларни йўлга қўйишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди