Logo

Ўзбекистон элчиси Япониянинг Гифу префектураси губернатори билан ҳудудлараро алоқаларни йўлга қўйиш истиқболларини муҳокама қилди

Февраль 27, 2024. 09:26 • 2 дақ

159
Ўзбекистон элчиси Япониянинг Гифу префектураси губернатори билан ҳудудлараро алоқаларни йўлга қўйиш истиқболларини муҳокама қилди

ТОКИО, 27 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Япониянинг Гифу префектураси губернатори Фурута Хажиме билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Япония ҳудудлари ўртасида ўзаро алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Япония ҳудудлари кўплаб соҳаларда самарали ҳамкорлик қилиб келаётгани қайд этилди. Тошкент-Нагоя, Самарқанд-Нара, Риштон-Майдзуру шаҳарлари ўртасида ўрнатилган яқин муносабатлар юқори баҳоланди.

Шунингдек ўқинг

Фурута Хажиме сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни эътироф этди. У Гифу префектураси губернатори сифатида ҳудудлараро халқаро алоқаларни ривожлантиришга катта аҳамият қаратишини билдирди. Шунингдек, Ўзбекистон вилоятларидан бири билан биродарлик муносабатларини ўрнатишга қизиқиш мавжудлиги таъкидланди.

Учрашув якунида жорий йилда Гифу префектураси губернаторининг юртимизга ташрифини амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистоннинг иқтисодий, инвестициявий ва ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги салоҳияти тақдимотини ўтказиш ва ҳудудлараро алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида мамлакатимиз элчисининг Гифу префектурасига амалий сафарини уюштириш тўғрисида келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш