Ўзбекистон Эрон билан ўсимликлар карантини ва ҳимояси йўналишидаги ҳамкорликни кенгайтиради
Декабрь 13, 2024. 10:26 • 39 сония
• 141
ТЕҲРОН, 13 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори Иброҳим Эргашев бошчилигида делегация Теҳронга ташрифи давомида Эрон Ўсимликларни ҳимоя қилиш ташкилоти раиси Марьям Жалили билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокаралар давомида Ўзбекистонда етиштирилаётган нўхат, занжабил, маккажўхори, соя, писта ва капер мевалари каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига Эрон томонидан рухсатнома бериш масаласини якунига етказиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Эрон Ўсимликларни ҳимоя қилиш ташкилоти раиси Марьям Жалили Ўзбекистоннинг фитосанитар талабларига мувофиқ келадиган тоза ер ҳудудларида етиштирилган сертификатланган картошка экспортини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Томонлар Эрон тажрибаси асосида Ўзбекистонда сифатли картошка уруғларини етиштиришга алоҳида эътибор қаратдилар.
Музокаралар якунида Ўзбекистон ва Эрон карантин ташкилотлари ўртасида ишлаб чиқилган англашув меморандуми лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва имзолашга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди