Logo

Ўзбекистон Жанубий Корея билан транспорт ва йўл хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Июнь 05, 2025. 11:19 • 45 сония

105
Ўзбекистон Жанубий Корея билан транспорт ва йўл хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

ТОШКЕНТ, 5 июнь. "Дунё" АА/. Ўзбекистон делегацияси "ITS Asia Pacific Forum 2025" халқаро форумида иштироки доирасида Корея Республикаси ер, инфратузилма ва транспорт вазири Парк Сангву ҳамда "Кореа Expressway Corporation" корпорацияси президенти Хам Жингю билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, музокаралар давомида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида транспорт ва йўл хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, Корея Республикасининг автомагистраллар бошқаруви, "ақлли" светофорлар, сунъий интеллект асосидаги ҳаракатни бошқариш тизимларини Ўзбекистонда жорий этиш имкониятлари, шунингдек, мазкур мамлакат ҳукумати томонидан Ўзбекистонда техник ёрдам ва мутахассислар тайёрлаш дастурларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

 Шунингдек, музокараларда Жанубий Корея томонидан Ўзбекистонда йўл инфратузилмасини рақамлаштириш, жумладан, ақлли толлинг, I сенсор тизимлари, ҳаракат мониторинги бўйича лойиҳаларни амалга ошириш, "Тошкент-Андижон пуллик автомобиль йўлини қуриш" ДХШ лойиҳаси доирасида автомагистраль лойиҳаларини ривожлантиришда "KEC" корпорацияси иштирокини таъминлаш таклифлари илгари сурилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш