Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси делегацияси Осиё ва Тинч океани минтақаси телерадиоэшиттирувчилари уюшмаси Бош ассамблеясида иштирок этаяпти
Сентябрь 13, 2025. 12:40 • 2 дақ
• 32
УЛАН-БАТОР, 13 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси делегацияси Мўғулистонда Осиё ва Тинч океани минтақаси телерадиоэшиттирувчилари уюшмаси Бош ассамблеясида иштирок этмоқда, деб хабар бермоқда "Дунё АА мухбири.

12 сентябрь куни тадбирлар жадвалида ўрин олган «Телерадиоэшиттириш барча учун» халқаро форумининг «Телерадиоэшиттиришда маданиятлар» секциясида илк чиқишлардан бири билан МТРК халқаро алоқалари раҳбари Лазиз Жўраев мамлакатимиз маданияти ва тизимдаги «Маданият ва маърифат» телеканали ҳақида тақдимот ўтказди.
Чиқиши давомида Миллий телерадиоэшиттириш халқаро алоқалари раҳбари Ўзбекистон асрлар давомида цивилизациялар ва маданиятлар чорраҳаси сифатида тарихда муҳим ўрин тутиб келгани, Буюк Ипак йўли орқали халқлар, тиллар ва анъаналар уйғунлашиб, бой маданий мерос шакллангани, шунингдек, Ўзбекистон маданияти кўп асрлик тарих давомида тараққий этиб, турли даврларда бу ҳудудда яшаган кўплаб халқларнинг урф-одатлари ва анъаналарини ўзида мужассам этган ҳолда, ранг-баранг ва бетакрор қиёфа касб этганини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари тинчлик ва ҳамжиҳатликда яшаб, мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётгани, турли халқларнинг миллий-маданий марказлари фаолияти бағрикенгликнинг амалий ифодаси сифатида хизмат қилаётгани ҳақида 40 давлатдан ташриф буюрган иштирокчиларга маълум қилинди.
Шу билан бирга, МТРКнинг «Маданият ва маърифат» телеканали мамлакатнинг маданий хилма-хиллиги ва маънавий меросини кенг тарғиб этишда муҳим ўрин тутаётгани, форумда ёрқин видеотақдимот орқали намоён этилди.
Мазкур телеканал эфири орқали халқимизнинг ва турли миллат вакилларининг маданий ҳаёти, адабиёт, санъат, тарих ва маънавиятга бағишланган кўплаб лойиҳалар томошабинларга тақдим этилаётгани, телеканал ёшлар онгида миллий қадриятларни мустаҳкамлаш, турли халқларнинг маданий меросини улуғлаш ва бағрикенглик муҳитини шакллантиришда сезиларли ҳисса қўшаётгани қайд этилди ҳамда аниқ теледастурлар мисолида кўрсатиб ўтилди.
Умуман олганда, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси - Жаҳон маданиятларини бирлаштиришга ҳаракат қилаётгани, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик тамойилларига асосланган давлат сиёсатини, хусусан «Маданият ва маърифат» телеканали мисолида, халқлар дўстлигини мустаҳкамлайдиган маданий кўприк вазифасини ўтаётгани халқаро майдонда кенг тарғиб этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди