Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги делегацияси Ҳиндистон пойтахтидаги халқаро форумда янги келишувларга эришди
Сентябрь 19, 2025. 19:09 • 55 сония
• 48
ДЕҲЛИ, 19 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган Халқаро электротехника комиссияси (International Electrotechnical Comission – IEC) Бош Ассамблеясининг 88-йиғилиши доирасида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Германия миллий электротехника қўмитаси делегациялари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувда Германия Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида 10 та энг йирик ҳамкор давлатлардан бири ҳисобланиши ҳамда бугунги кунда савдо-иқтисодий муносабатлар йилдан йилга изчил ривож топаётгани, хусусан, машинасозлик, "яшил" энергетика, қурилиш, тиббиёт ва бошқа йўналишлардаги ўзаро манфаатли алоқалар янги босқичга кўтарилаётгани таъкидланди.
Томонлар стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар фаолиятини такомиллаштириш, ишлаб чиқариш жараёнида халқаро стандартларга риоя қилинишини таъминлаш, стандартларнинг ягона ахборот базасини шакллантириш ва юритиш, савдо-иқтисодий шерикликда техник тўсиқларни бартараф этиш, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш каби долзарб масалалар юзасидан фикр алмашди.
Мутахассисларининг институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш, уларнинг савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш борасидаги билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида грант ва техник кўмак маблағларини жалб этиш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва Германия стандартлаштириш ташкилотлари ўртасида англашув меморандуми имзоланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди