Logo

Ўзбекистон ва Ўмон парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлайди

Ноябрь 20, 2025. 16:48 • 59 сония

38
Ўзбекистон ва Ўмон парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлайди

МАСКАТ, 20 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси с Хатамов Ўмон парламенти қуйи палатаси раиси Шайх Холид ал-Мавали билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Шунингдек ўқинг

Учрашувда томонлар сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик янги босқичга кўтарилганини таъкидладилар. Шунингдек, парламентлар ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, спикерларнинг ўзаро ташрифларини ташкил этиш, қўмиталар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш ва ҳамкорлик гуруҳлари фаолиятини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шайх Холид ал-Мавалий жорий йилнинг 5-9 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеясида иштирок этгани ва мазкур анжуман унда ижобий таассурот қолдирганини таъкидлади. У Президент Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолаб, Ўзбекистон ҳукумати томонидан унга ва у раҳбарлик қилаётган делегацияга кўрсатилган юксак эътибор ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш