Ўзбекистон ва Германия иқлим хавфини бошқаришда ҳамкорликни кучайтиради
Июль 21, 2025. 09:18 • 47 сония
• 35
ТОШКЕНТ, 21 июль. /"Дунё" АА/. Академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти Германиянинг Халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан "Марказий Осиёда иқлим хавфини бошқариш" лойиҳаси доирасида англашув меморандумини имзолади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, лойиҳа Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги (BMZ) томонидан молиялаштирилмоқда ва 2028 йилгача давом этади. Ҳамкорликнинг асосий мақсади — иқлим ва табиий офат хавфларини камайтириш, трансчегаравий сув ресурсларини бошқариш бўйича илмий-амалий салоҳиятни оширишдан иборат.
Зарафшон дарёси ҳавзасида замонавий, ақлли томчилатиб суғориш тизимлари жорий этилиб, қишлоқ хўжалиги модернизация қилинади. 2025 йилгача Навоий вилоятидаги 10 гектар ерда интенсив боғ барпо этилиши ва суғориш тизими йўлга қўйилиши режалаштирилган.
Лойиҳа сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, қурғоқчил йилларда ҳосилдорликни сақлаб қолиш, экологик мувозанатни таъминлаш, агросаноат самарадорлигини ошириш каби мақсадларни ўз ичига олади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур тажриба узоқ муддатда бошқа ҳудудларга ҳам намунавий тарзда татбиқ этилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди