Ўзбекистонда зўравон экстремизмга қарши мафкуравий барқарорликни кучайтириш бўйича янги ташаббус бошланди
Сентябрь 01, 2025. 15:31 • 58 сония
• 63
ТОШКЕНТ, 1 сентябрь. /"Дунё"АА/. "Ҳидоя" халқаро тадқиқот маркази Ўзбекистон Дин ишлари қўмитаси ҳамда Европа Иттифоқи ҳамкорлигида зўравон экстремизмга қарши иммунитетни кучайтириш мақсадида 12 ойлик комплекс ташаббус бошланди, деб хабар бермоқда "Дунё" AA мухбири.

Ўзбекистоннинг 2021–2026 йилларга мўлжалланган Экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича Миллий стратегияси доирасида амалга оширилаётган мазкур ташаббус диний ва жамоат етакчиларининг экстремистик ғояларга қарши самарали муқобил мулоқотни таъминлашдаги ролини кучайтиришга қаратилган.
Ташаббус доирасида етакчи имом-хатиблар, фаол жамоат арбоблари ва маърифий фаоллар тинчлик, бағрикенглик ва миллатлараро ҳамжиҳатликни тарғиб этишда жамоатчиликнинг ишончли овози сифатида тайёрланади. Улар нафақат диний соҳага оид масалаларда, балки глобал миқёсда тинчликпарвар ёндашувларни илгари суришда муҳим ўрин тутади.
Лойиҳа доирасида иштирокчиларга амалий кўникмалар ва замонавий мулоқот технологиялари ўргатилади. Бу эса уларга ҳаётда ва онлайн майдонида тарқатилаётган экстремистик мазмундаги хабарларга ўз вақтида, асосли ва таъсирли раддия бериш имконини яратади.
Шу билан бирга, дастур доирасида маҳаллий шароит ва менталитетга мослаштирилган қисқа видеоматериаллар ва ахборот контенти тайёрлаш режалаштирилган. Бу борада масъул идоралар ҳамкорлигида, смартфонлар ва рақамли платформалар орқали кенг оммага фаол таъсир ўтказа оладиган ахборот маҳсулотлари яратилиши кўзда тутилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди