Ўзбекистоннинг тиббий вa ижтимоий реaбилитaцион тизими Жанубий Корея тажрибаси асосида тaкомиллаштирилади

Январ 24, 2025. 15:34 • 2 дақ

111
Ўзбекистоннинг тиббий вa ижтимоий реaбилитaцион тизими Жанубий Корея тажрибаси асосида тaкомиллаштирилади

СЕУЛ,   24 январь. /Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жанубий Кореянинг Кюнгпук миллий университетининг Чилгок ва Сеул миллий университетининг Бундан клиникалари раҳбарияти ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

 Музокаралар чоғида Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш йўналишда олиб бораётган давлат сиёсати, жумладан, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, ижтимоий хизматлар кўрсатиш ҳамда ногиронлар учун махсус реабилитация марказларини яратиш ва ходимларини малакасини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Жанубий Корея томони учун "Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш" мавзусида тақдимот ўтказилди.

Кюнгпук миллий университетининг Чилгок ва Сеул миллий университетининг Бундан клиникалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, жумладан тегишли ҳужжатларни имзолаш, мазкур олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари иштирокида Ўзбекистонда семинар ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, томонлар республика реабилитологлари учун мазкур клиникаларда малака ошириш дастурларини ташкил этиш, илғор халқаро тажриба асосида юртимизда реабилитация хизматларини жорий этиш, миллий клиник протоколларини ишлаб чиқишда тажриба алмашиш тўғрисида фикр алмашдилар.

Музокаралар якунида реабилитация йўналишидаги ҳамкорликни жадаллаштириш бўйича онлайн учрашувларни мунтазам ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш