Ҳэмпшир графлиги Савдо палатаси Ўзбекистон маҳсулотларини Британия бозорига эскпортини оширишга кўмаклашади

Август 29, 2024. 09:33 • 2 дақ

187
Ҳэмпшир графлиги Савдо палатаси Ўзбекистон маҳсулотларини Британия бозорига эскпортини оширишга кўмаклашади

ЛОНДОН, 28 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британиянинг Ҳэмпшир графлиги Савдо палатаси раиси Росс МакНелли билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат давомида саноат соҳаларида инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш, ўзаро савдо ва иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш икки мамлакатда жойлашган махсус иқтисодий зоналар ва саноат парклари ўртасида тажриба алмашиш мақсадида ўзаро ташрифларни ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.

Учрашув якунида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товарлар ҳамда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Бирмингем бозорларига экспортини кўпайтириш, тадбиркорлар ўртасида "B2B" форматида учрашувлар ташкил этиш, шунингдек, Британия компанияларининг Ўзбекистонга савдо миссияларини уюштиришга келишилди.

Ҳэмпшир графлиги Савдо палатаси 1875 йилда ташкил этилган. Палата минтақадаги компанияларни қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш ва халқаро алоқаларни ўрнатишга кўмаклашади. Ҳозирда тузилмага турли соҳаларда фаолият олиб борувчи 1800 дан ортиқ йирик корхоналар аъзо ҳисобланади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш