"Эл-юрт умиди" жамғармаси ва АҚШнинг Стэнфорд университети қошидаги "Silk Road" инновацион бирлашмаси ўртасида англашув меморандуми имзоланди
Сентябрь 25, 2025. 17:06 • 55 сония
• 35
ТОШКЕНТ, 25 сентябрь. /"Дунё" АА/. "Эл-юрт умиди" жамғармаси ижрочи директори Гулноза Исмаилова Нью-Йорк шаҳрига амалий сафари давомида Стэнфорд университети қошидаги "Silk Road" инновацион бирлашмаси ижрочи директори ва ҳаммуассиси Ассет Абдуалиев билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Жамғарма маълумотига кўра, музокаралар давомида ўзбекистонлик ёш стартапчилар ва рақамли технологиялар бўйича мутахассисларнинг Стэнфорд университетининг таълим ва тадқиқот ташаббусларида иштирокини кенгайтириш, мамлакатимиз ёшлари томонидан IТ соҳасида амалга оширилаётган лойиҳаларни жаҳон миқёсида илгари суриш истиқболлари муҳокама қилинди.
Рақамлаштириш ва ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритаётган Ўзбекистон ёш давлат хизматчилари учун "Silikon" водийсининг етакчи компанияларида стажировка ўташ имкониятини яратишга эътибор қаратилди.
Учрашув якунида шерикликни янада чуқурлаштириш учун асос бўладиган ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Бундай ҳамкорлик Ўзбекистонда IТ ва рақамли технологиялар соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлаш, Ғарб тажрибасини жорий этиш ва ўзбекистонлик мутахассисларнинг "Silikon" водийсидаги иштирокини кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
"Silk Road" – бу "Silikon" водийсида жойлашган, стартапларни қўллаб-қувватлаш ва молиялаштиришга ихтисослашган, шунингдек, уларни АҚШ ҳудудида амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқишга кўмаклашадиган ташкилотдир.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди