Logo

Британиянинг таниқли университети Ўзбекистон билан қўшма таълим лойиҳаларини амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда

Декабрь 22, 2024. 10:34 • 1 дақ

158
Британиянинг таниқли университети Ўзбекистон билан қўшма таълим лойиҳаларини амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда

ЛОНДОН, 22 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британиянинг Хартфордшир университетига ташрифи доирасида проректор Майри Уотсон ва талабалар билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Хартфордшир университети проректори Майри Уотсон билан музокаралар давомида қўшма таълим дастурларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Майри Уотсон Хартфордшир университети Ўзбекистонда Британия таълим стандартларини жорий этишдан манфаатдорлигини таъкидлади. Шунингдек, у республика олий таълим муассасалари билан турли йўналишларда узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.

Мулоқот натижасида қўшма таълим лойиҳаларини амалга ошириш, "Эл-юрт умиди" жамғармаси ва Хартфордшир университети раҳбарияти ўртасида онлайн учрашув ташкил этишга келишиб олинди.

Университет талабалари билан кечган учрашув чоғида Ўзбекистон замонавий ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Хусусан, Ўзбекистон очиқ, ўзаро манфаатли ва мамлакат миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда конструктив ташқи сиёсат юритаётгани таъкидланди. Ташқи сиёсий фаолиятнинг асосий мақсади давлат мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, унинг халқаро майдондаги ўрни ва ролини мустаҳкамлаш, мамлакат атрофида хавфсизлик ва барқарорлик камарини яратиш, республиканинг ташқи иқтисодий манфаатларини фаол илгари суришдан иборатлиги қайд этилди.

Шунингдек, иштирокчилар Ўзбекистонда давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, мамлакатимизнинг савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-логистика, туризм, илмий ва академик салоҳияти билан яқиндан танишдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш