Logo

Ўзбекистон тоғ-кон саноати ва геология вазири бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Италияда бўлди

Сентябрь 15, 2025. 10:12 • 47 сония

63
Ўзбекистон тоғ-кон саноати ва геология вазири бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Италияда бўлди

РИМ, 15 сентябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон тоғ-кон саноати ва геология вазири Бобир Исламов бошчилигидаги юртимиз делегацияси амали ташриф билан Италияга борди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф доирасида Италиянинг қатор вазирликлари, йирик компаниялари ва нуфузли олий таълим муассасалари билан учрашувлар ўтказилди. Уларда саноат, таълим ва инвестиция соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.


Италия тадбиркорлик вазири Адольфо Урсо билан кечган музокаралар чоғида май ойида Самарқандда имзоланган муҳим минераллар бўйича Қўшма декларацияни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. Итальян томони қўшма лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга юқори қизиқиш билдирди.


Музокаралар якунида икки давлат вазирликлари ва бизнес доиралари ўртасида "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш, ишчи гуруҳ тузиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан амалий ишларни бошлаш тўғрисида келишиб олинди.


Ташриф Ўзбекистон-Италия стратегик шериклигини мустаҳкамлаб, саноат ва таълим соҳаларида янги ташаббуслар ҳамда инвестициявий ҳамкорликка кенг йўл очди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш